...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳинд режиссёри Фарҳан Ахтар рафиқаси билан ажрашди


20:29, 22.01.2016 Кино
 2 749

Бу Фарҳан Ахтарнинг иккинчи турмуши бўлиб Фарҳан ва Адхуна 2000 йилда турмуш қуришган эди.

15 йиллик турмушдан сўнг Ҳиндистоннинг машхур режиссёри Фарҳан Аҳтар рафиқаси Адхуна билан ажралишга қарор қилди. Бу ҳақда vk.com хабар тарқатди. Ҳиндистонда “оркестр одам” деб тан олинган актёр, режиссёр, продюсер, сценарист, қўшиқчи, шоир ва телебошловчи Фарҳан Ахтар ва Адхуна бу хақда мухлисларига расман хабар қилишди.

“Биз ўзаро келишган ҳолда ажралишга қарор қилдик. Фарзандалримиз иккимизнинг ўртамизда қолади. Чунки улар биз учун ниҳоятда қадрли. Ота-она сифатида биз уларни атрофдагилардан, ташқи таъсирлардан эҳтиёт қилишни истардик. Айни вақтда бизга тинчлик ва хотиржамлик ўта зарур. Шу сабабли бизга ана шу шароитни яратиб беришингизни сўраймиз, азиз мухлислар. Токи биз қабул қилган қароримизни ирода билан енга олайлик...”

Эслатиб ўтамиз, бу Фарҳан Ахтарнинг иккинчи турмуши. Фарҳан ва Адхуна 2000 йилда турмуш қуришган. Ҳозирда уларнинг икки нафар Шакия ва Акира исмли қизлари бор. Фарҳан Ахтар Ҳиндистонда аёлларга зўравонлик қилиш ва уларни таҳқирлашга қарши ижтимоий компанияга асос солган.

Теглар:Фарҳан Ахтар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!