...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


23:34, 27.02.2016 Олам
 6 447

Сиз ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирларда кўрасиз

Тугаб бораётган ҳафта ҳам дунё бўйича кўплаб оламшумул воқеаларга, аянчли ҳодисаларга бой бўлди. Қуйидаги суратлар одамларнинг кўз ёшига сабаб бўлган табиий офатлару терактлар, қонли тўқнашувлар, бахтсиз ҳодисалар ҳақида сўзлайди. 

2016 йил 19 февраль Туркиядан Эгей денгизи орқали Грециянинг Лесбос оролига келган қочоқлардан бир ҳимоя камзули кийдирилган боласини кўтариб турибди.



19 февралда Эгей денгизи орқали Грецияга келган қочоқларнинг вайрон бўлган қайиқлари ва ҳимоя камзуллари.



2016 йил 22 февралда Индонезиянинг Ғарбий Калимантан ҳудудида мусодара этилган саккиз Ветнам балиқчи кемалардан тўрттаси йўқ қилинди. Индонезия Денгиз ишлари ва балиқчлик вазирлиги ҳарбий денгиз кучлари билан биргаликда мамлакат сув ҳудудига ноқонуний кирган 30 та бошқа давлатларга тегишли балиқчи кемаларни вайрон қилди.



Ник Мобли исмли шахс дўстининг бузилган уйини тозалашга ёрдам бермоқда. 2016 йил 24 февралда Виржиния штатида бўлган кучли бўрон минглаб уйларни бузиб юборди.



Россиянинг Коми Республикасида жойлашган “Шимолий” шахтасида портлаш рўй берди. Портлаш содир бўлган пайтда ер остида 110 киши бўлган.



Дамашқнинг жанубида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳат олган болали аёл доктор ҳузурида.



Непалда 24 февраль куни Tara Air компаниясига тегишли йўловчи самолёти қулаб тушди ва 23 киши ҳалок бўлди.



Фижида “Уинстон” тўфони натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.



Ҳиндистон шимолида жойлашган Харяна штатида 19 февраль куни бошланган оммавий исёнлар оқибатида беш кун ичида 28 киши ҳалок бўлди, 250 нафарга яқин одам яраланди.

Руслан Суллаймонов

Теглар:Ҳафта воқеалари Воқеалар суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!