...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят! Сурия Шарқий Ғутани қайтариб олди


15:31, 12.04.2018 Олам
 2 862

Райондаги сўнгги мухолифат гуруҳи ҳам мағлуб этилди.

Сурия ҳукумат қўшинлари мамлакатни террорчилардан тозалаш мақсадида жорий йил 20 февралда Шарқий Ғутадаги террорчи гуруҳларга қарши кураш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 12 апрель куни сал кам икки ой аввал бошланган уруш Сурия армиясининг ғалабаси билан якунланди.
 
Ҳудуддаги сўнгги мухолифат гуруҳ “Жайш ал-Ислом”  бошқарувидаги Дума шаҳри устидан ҳукумат назорати ўрнатилди. Шу тариқа Сурия қўшинлари Шарқий Ғута районини мухолиф гуруҳлардан бутунлай қайтариб олди, деб айтмоқда Урушувчи томонларни яраштириш маркази раҳбари Юрий Евтушенко.
 
У Дума ва Шарқий Ғутада Ҳукумат назорати ўрнатилиши ва бу шаҳардаги биноларда мамлакат байроғи ҳилпираб туришини Сурия Араб Республикаси тарихидаги алоҳида воқеа эканини таъкидлади.
 
Аввалроқ, Сурияда ИШИД мағлуб этилганини хабар қилган эдик. Мамлакат ҳозирда қолган майда террорчилик гуруҳларини бутунлай тугатиш билан шуғулланмоқда.

Теглар:Сурия Шарқий Ғута 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!