...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Россия билан дўстлигига нуқта қўйди


16:11, 17.09.2018 Олам
 6 499

Украина ва Россия ўртасидаги 21 йиллик шартнома бекор қилинди.

Украина президенти Пётр Порошенко Россия билан дўстлик тўғрисидаги шартномани бекор қилувчи фармонга имзо чекди. Расмий Киев 30 сентябргача Украина ТИВ нотаси билан Россияни расман огоҳлантиради. Порошенко эса парламентга тегишли қонун лойиҳасини киритади.
 
Порошенко ўз фармони билан Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 6 сентябрдан Россия билан дўстлик, ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини кучга киритди.
 
“Украина ТИВнинг Украина ва Россия ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги 1997 йил 31 май куни имзоланган шартномани амал қилишини тўхтатиш таклифи маъқулланди”, дейилади Порошенко сайтида.
 
Сентябрь ойи бошида Украни аТИВ раҳбари Павел Климкин Россия билан мавжуд барча ҳуқуқий-шартномаларни қайта кўриб чиқиш нияти ҳақида маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Украина Пётр Поршенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!