Порошенко парламентга қилган мурожаатида мамлакатнинг 1991 йилдаги ҳудудини тиклашни хоҳлашини айтди.
“Биз бундай ҳолатлар юз беришига йўл қўёлмаймиз. Қрим – бу Украина ҳудуди”, дея таъкидлади Порошенко.
Аввалроқ Украина раҳбари парламентга қилган йиллик ҳисоботида “ҳудудсиз дунё” хаёлидан воз кечишга чақирган эди. У мурожаатда “Ҳудудларни алмашиш бутунлай кўз бўямачилик. Бунда на тинчлик, на ҳудуд бўлади. Унинг ўрнини шармандалик ва доимий нотинчлик эгаллайди. Мен учун Украинанинг 1991 йилдаги ҳудудларини тиклаш учун кураш олиб бориш асосий ўринда туради”, деганди.
Ўшанда Порошенко “Россия эгаллаб олинган Донецк ва Луганск вилоятларида Донбасс давлатини яратиш ва ўз навбатида, уни Украина таркибига қўшиб, давлатни ичидан кемириш ниятида эканини айтиб, бунга ҳеч қачон йўл қўймаслиги ва бундай бўлмаслигини таъкидлади. Бу Порошенконинг президентлик даврида Радага қилган учинчи мурожаати бўлди.
24 август Украинада Мустақиллик куни саналади ва ҳар йили муносиб тарзда нишонланади. Жорий йил давлат раҳбари ўз табригида Донбасс ва Қримни ҳам байрам билан қутлаган ва уларнинг ҳудудларини Украинага қайтариш учун сиёсий музокаралар йўли билан кураш олиб боришини айтган эди.
Маълумот ўрнида, Донбассдаги можароларда 2504 нафар украиналик аскар ҳалок бўлган.