Сув тозалашда хомашё етишмаслиги уни четдан қидиришга сабаб бўлган.
Унинг сўзларига кўра, Украина Руминиядан хлор импорт қилади, шунингдек, расмий Киев Ўзбекистондан сотиб олинган хлордан ҳам фойдалана бошлайди.
“Киевводоканал” марказий сув қувурига уланган баъзи регион ва шаҳарларга сув етказиб бериш чекланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бунга “ДнепрАзот” заводининг тўхтатилиши сабаб бўлган.
Маълумот учун, “ДнепрАзот” заводи хлор ишлаб чиқаради. Завод электр энергияси қимматлиги сабабли фаолиятини тўхтатган.