МДҲга Собиқ Иттифоқ таркибидаги 11 давлат аъзо.
Украина Президенти Пётр Порошенко Вазирлар Маҳкамасига мамлакатни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таъсис идораларидан расман чиқариш жараёнини бошлашни буюрди. У бу ҳақда ўн биринчи Киев хафвсизлик форумида маълум қилган.
Порошенко Минскдаги Украина ваколатхонасини тамомила ёпишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Президент МДҲ доирасидаги барча ҳуқуқий келишувларнинг миллий манфаатларга мувофиқлигини қайта кўриб чиқишни буюрган.
Шунингдек, Президент Россия билан дўстлик тўғрисидаги шартноманинг айрим қоидаларини дарҳол тўхтатишни назарда тутувчи лойиҳани ишлаб чиқишга ваъда берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг ўзаро ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ва мавжуд чегараларни бузмаслик ҳақидаги бандлари ўз кучида қолади.
Маълумот ўрнида, МДҲга Собиқ Иттифоқ таркибидаги 11 давлат аъзо. Грузия ва Европа Иттифоқи таркибига кирувчи уч давлат – Эстония, Литва ва Латвия ташкилотга аъзо эмас.

Суннатилла Абдуллаев