...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда пахтани териб бўлишди


10:15, 23.10.2017 Олам
 3 507

Туркманистон президенти туркманистонлик пахтакорларни ҳосил байрами билан табриклади.

Туркманистон деҳқонлари томонидан шартнома режасида кўрсатилган 1 миллион 50 минг тонна миқдордаги пахта хом-ашёсини териб бўлингани хабар қилинди.
 
Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов пахтакорларни меҳнат муваффақияти билан қутлаб табрикнома йўллаган.
 
Хабарда айтилишича, қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчиларга имтиёзли нархларда техник хизмат кўрсатилган ҳамда уруғлар, кимёвий ўғитлар етказиб берилган.
 
Туркманистонда давлат тизимли равишда пахта маҳсулотларини етиштирувчилардан сотиб олади ва ҳисоб-китобни амалга оширади.
 
Пахта хом-ашёси Туркманистон экспортининг катта қисмини ташкил этиб, ушбу маҳсулот жаҳон бозорида ўта талабгир ҳисобланиши айтиб ўтилган.
 
Маълумот учун, Туркманистонда умумий суғориладиган ерлар 500 минг гектарни ташкил этиб, 2016 йилда пахта режаси 1 миллион 71 минг тонна миқдорида амалга оширилган.
 
Жаҳонда энг йирик пахта етиштирувчи мамлакатлар Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Покистон, Бразилия, Ўзбекистон, Туркия, Австралия, Туркманистон ва Мексика ҳисобланади. Энг йирик экспортчилар эса АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Австралия ва Ўзбекистондир.
 
Энг катта миқдорда пахта сотиб олувчи мамлакатлар бешлигига Хитой, Бангладеш, Вьетнам, Туркия, Индонезия киради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Пахта етиштириш Пахта эспорти ва импорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!