...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия аскарлари Сурия чегарасида муҳожирларга қарата ўқ узмоқдалар


14:17, 31.03.2016 Олам
 4 263

Тўрт ой ичида 16 нафар муҳожир отиб ўлдирилди

Туркия чегарачилари Суриядан келаётган муҳожирларга қарата ўқ узмоқдалар. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
 
Сўнгги тўрт ой ичида 16 нафар муҳожир ўлдирилди, уларнинг уч нафари болалардир.  Жорий йилнинг 6 февраль куни бир эркак ва бола Сурия ва Туркия чегарасининг шарқий қисмида отиб ўлдирилган. 5 март санасида икки нафар муҳожир чегаранинг ғарбий қисмида отилган. 
 
Европа Иттифоқи ва Анқара ўртасидаги шартномага кўра, Туркия муҳожирлар учун “хавфсиз учинчи ҳудуд” ҳисобланади ва бу ерга муҳожирлар ҳеч қандай хавфсирашсиз қайтишлари мумкин. Олдинги йилларда Сурия фуқаролари Туркия ҳудудига, ҳаттоки, паспортсиз кира олардилар. Лекин, террористик таҳдидларнинг ўсаётгани туфайли, Ғарб Анқарага чегаралардаги назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда. Шу нарсани айтиб ўтиш жоизки,  Суриядан Туркияга келаётган муҳожирлар орасида террорчиларнинг ҳам борлиги эҳтимоли катта. 
Шунинг учун, Туркия чегарачилари хавфсизлик нуқтаи-назаридан шубҳали кўринган чегарани кесиб ўтаётганларга қарата ўқ узаётган бўлишлари мумкин.
 Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия чегарачилари муҳожирлар Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!