Шоир Ҳусайн Ҳайдар ёзган шеърида Су-24 самолётида ҳалок бўлган учувчининг онасидан узр сўраган.
Маълумотларга кўра, Ҳусайн Ҳайдар 1956 йилда туғилган бўлиб, машҳур турк шоирларидан бири ҳисобланади. Шоир ўқувчилар томонидан юксак баҳоланган бир қатор шеърий китоблар муаллифи. 2012 йилда шоир Туркиянинг Юнус Нади номли адабиёт мукофотига лойиқ кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти Туркиянинг қирувчи самолётлари томонидан уриб туширилган эди. Бунинг натижасида, учувчилардан бири Олег Пешков ҳалок бўлганди.
Бугун Россия нашрлари орқали тарқалган мазкур хабар ҳам Россия ва Туркия ОАВлари ўртасида бўлаётган “уруш”нинг навбатдаги кўриниши бўлиши ҳам мумкин. Турк шоирининг Россия халқидан узр сўрагани, кимдир ғолиб, кимдир мағлуб бўлди дегани эмас. Бу ерда шоир халқлар орасида азалий ришталарни ҳисобга олиб, инсонийлик жиҳатдан, ҳалок бўлган рус фуқароси учун узр сўрамоқда, бизнингча.