...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Осиёга илк ташрифини Япониядан бошлайди


10:58, 17.10.2017 Олам
 1 732

АҚШ президенти 5 ноябрда Осиё турнесини бошлайди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп 3–14 ноябрь кунлари Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппин давлатлари бўйлаб Осиё турнесини бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Дональд Трамп бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама учрашувларда, жумладан, Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (APEC) саммити ҳамда Жануби-шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси (ASEAN) саммитида иштирок этади.
 
5–7 ноябрь кунлари АҚШ президенти Японияга ташриф буюради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
 
Осиё турнеси доирасида амалга ошириладиган Япония сафари ҳақида Япония Вазирлар Маҳкамаси котиби ўринбосари Кота Ногами Трамп биринчи бўлиб Японияга ташриф буюришини маълум қилди.
 
Японияга ташриф якунлангач Трамп Жанубий Корея ва Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради.
 
АҚШ раҳбари Осиё турнеси якунида Ҳавайи (Гаваи) штатига ташриф буюради.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АҚШ президентининг Осиёга ташрифи Японияга илк сафари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!