“Тожикистонлик хотин-қизларга тавсия этиладиган кийимлар бўйича Йўриқнома” ҳам ишлаб чиқилган ва бу ҳам тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилган.
“Барча эскизлар тожик халқига ёт бўлган маданият тарқалишининг олдини олиш ва тожик хотин-қизларининг миллий кийимини кенг тарғиб қилиш мақсадида тайёрланган”, деб баёнот берган Ҳукумат ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила иши қўмитаси матбуот хизмати.
Шунингдек, “Тожикистонлик хотин-қизларга тавсия этиладиган кийимлар бўйича Йўриқнома” ҳам ишлаб чиқилган ва бу ҳам тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилган.
Ушбу “Йўриқнома”га давлат хизматида ишлайдиган, миллий ва бошқа байрамларда иштирок этаётган хотин-қизларнинг, шунингдек, дам олиш кунлари ва ёшидан келиб чиқиб қандай кийиниши тўғрисидаги тавсиялар берилган.
Шу билан бирга, кийимларга танланадиган матолар ва кийимларнинг қандай тикилиши бўйича ҳам тавсиялар берилган. Хусусан, қишки кийимликка пахтадан тайёрланган, ёзги кийимга эса атлас, адрас каби матолар тавсия этилган.
Аввалроқ эса, Тожикистонда аҳоли мобил алоқа операторлари томонидан миллий кийимларни кийиш тўғрисида қисқа хабарлар олганлиги борасида хабар берган эдик.