Украиналик сиёсатчи янги имиж билан анча ёшариб кетгани айтилмоқда.
Украинанинг “Батькившина” партияси етакчиси Юлия Тимошенко бугун, 16 февраль куни Юқори рада сессиясига ноодатий соч турмагида келди. Бу ҳақда “Regnum.ru” нашри хабар беради. У парламентга ўрилган сочларда эмас, балки замонавий кўринишдаги соч турмаги билан ташриф буюрди. Айтиш керакки, бир зумга парламент қатнашчиларининг эътибори Тимошенкога қаратилди.
Тимошенко Facebook´даги саҳифасига ҳам янги имиждаги суратини жойлаштирди ва суратнинг остига “Бугун Юқори радада” деб изоҳ қолдирди.
Одамларнинг сурат остига қолдираётган фикрларига қараганда, уларга Тимошенконинг янги имижи олдингисига қараганда кўпроқ маъқул келмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Тимошенко 55 ёшда. У Украина ҳамда МДҲ давлатлари тарихидаги Бош вазир лавозимини эгаллаган биринчи аёлдир.

Умида Якубова