Ушбу қизиқ ҳодисани мамлакат ИИВ бош бошқармаси ўрганиб чиқмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси (ЙҲХДИ) ходими маҳаллий участка назорати ходимларига жарима белгилаганидан сўнг, бир неча дақиқа ўтиб участка назорати ходими ҳам ЙҲХДИ ходимига жарима солди. Бу воқеа Татаристоннинг Лаишево шаҳрида содир бўлди, дея хабар беради “Tatpressa.ru”.
ЙҲХДИ ходими участка назоратчиси Нуриевнинг машинасини тўхтатган ва йўл талони йўқлиги сабаб унга 500 рубль миқдорида жарима солган.
Бундан ранжиган участка назоратчиси жезлни ўз қўлига олди ва бироздан сўнг ЙҲХДИ ҳодимлари машинасини тўхтатди. Уларга хавфсизлик тасмаси тақмагани сабаб минг рубль миқдорида жарима белгилади.
Жаримага тортиш жараёни қонуннинг барча талабларига бўйсунган ҳолда амалга оширилган. Хусусан, бу жараён телефон орқали тасвирга олинган. Видеотасвир эса аллақачон интернет юзини кўрди.
Бу ҳодиса ИИВ Республика бошқармасининг катта қизиқишини уйғотди ва улар текширув ўтказиб, айбдорларни жазолашга ваъда берди.

Мухторбек Абдуллаев