
28 ноябрь куни Маха Вачиралонгкорн расман қирол деб эълон қилинди. Янги қиролнинг расмий инагурацияси 1 декабрь куни ўтказилди.
Қирол вафотидан сўнг тахтга унинг вориси 63 ёшли Маха Вачиралонгкорн ўтириши айтилган эди.
28 ноябрь куни Маха Вачиралонгкорн расман қирол деб эълон қилинди. Шаҳзодани тахтга утиришга Таиланд парламенти раиси Помпет Вичитчочнай таклиф этди.
Янги қиролнинг расмий инагурацияси 1 декабрь куни ўтказилди. Янги қирол Маха Вачиралонгкорн Бодинтхаратхеппхаяварангкун (Рама Х) номи билан тахтга ўтирди.
Таиланд аҳолиси марҳум қирол Пхумипон Адульядетни жуда ҳурмат қилиши кўпчиликка маълум. Шундай бўлса-да, улар янги қиролни яхши кайфиятда қабул қилишди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Янги қирол тахтга ўтирганидан бир кун ўтиб, унинг суратлари Бангкок кўчаларида пайдо бўлди. Буддизм монахлари янги қирол суратига сиғинишни бошлади.
2 декабрь куни эрта тонгдан Бангкокдаги аксарият бинолар атрофида меҳроблар пайдо бўлди. Бундай меҳробларни янги қирол – Рама Хнинг тилла рангли рамкага солинган сурати безаб турибди.
Янги монархнинг портрети марҳум Пхумипон Адульядетнинг мотам суратлари ўрнига жойлаштирилди.