Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни қидиришяпти.
Бугун, 8 июнь куни Суриянинг мухолифатчилар бошқарувидаги Идлиб провинциясидаги қишлоққа ҳаво қуроллари орқали ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси берган маълумотларга кўра, ҳаво зарбалари катта эҳтимол билан Россия томонидан амалга оширилган.
2018 йилдан бошлаб ушбу районга уюштирилган ҳужумлар натижасида камида 44 киши ҳалок бўлган.
Таъкидлаш жоизки, 60 нафар ярадорлардан айримларининг аҳволи жудаям оғирлиги сабабли қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни қидирмоқда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳеч қандан ҳужум амалга оширмаганликларини таъкидлаган.
Вазирликнинг хабар беришича, Идлиб провинциясида “Жабҳат ан-нусра” террорчилик гуруҳи ва “Жайш ал-аҳрор” мухолифат гуруҳлари ўртасида оғир артиллерия қуроллари билан жанглар бўлиб ўтган.
Маълумот ўрнида, Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб провинцияси ҳукуматга қарши курашувчи мухолифатчилар қўлида қолмоқда.

Суннатилла Абдуллаев