БМТнинг Сурияга гуманитар ёрдам жўнатиши давом этмоқда.
Ташкилот вакилининг айтишича, муҳтожларга энг зарур бўлган нарсалар юк машиналарига аллақачон ортилган ва йўлга чиқишга рухсат берилишини кутмоқда.
БМТ ҳамда Сурия Қизил Яримой жамиятининг тасдиқлашича, 19 сентябрь куни Суриянинг Алеппо ҳудудига ёрдам учун юборилган 31та юк автомобилидан 18таси олов остида қолган, натижада 20 нафар одам ҳалок бўлди.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, йирик калибрли миномиотлар билан қуролланган жанговар гуруҳ юк автомобилларини кузатиб борган. Воқеа содир бўлган пайтда халқаро каолициянинг ердаги нишонларга зарба берувчи самолётлари бошқарувчисиз ҳолда эди. АҚШ эса бу маълумотларни инкор этмоқда.
Сурияда жангарилар билан тузилган сулҳдан сўнг, зўравонлик даражаси анча пасайган эди. Ҳужумларни тўхтатиш хақидаги келишувнинг амал қилиш муддати якунига етиши билан яна уруш бошланди.
Ижтимоий тармоқларда тасдиқланишича, чоршанба куни қуролланган мухолифат кучлари назорат қилиб турган Ҳомс провициясидаги Телль-Биса шаҳрига ҳаводан бир неча зарбалар берилган.