Умар аш-Шишоний АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) томонидан 2016 йилнинг июль ойида йўқ қилинганлиги иддао қилинган эди...
ОАВ учун ташкил қилинган матбуот анжуманида Конашенков “Россия ҳарбийлари томонидан Суриянинг Абу Камол ҳудудида ИШИДга қарши ўтказилган ҳарбий операциялар чоғида Умар аш-Шишоний ҳам ўлдирилди”, деб таъкидлаган.
Бундан олдинроқ, аниқроғи 2016 йилнинг июль ойида Умар аш-Шишоний АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) томонидан йўқ қилинганлиги маълум қилинганди.
Шунингдек, бир қанча ишончли манбалардан олган маълумотларга кўра, операция чоғида кавказлик қўмондонлар Умар аш-Шишонийдан ташқари, Аловуддин аш-Шишаний ва Солоҳиддин аш-Шишонийлар ҳам йўқ қилинди, деб қўшимча қилган Игорь Конашенков.
24 соат давом этган ҳарбий амалиётда 120 нафар жангари йўқ қилинган.
Савол туғилади... Суриядаги ИШИД қўмондони “қайта-қайта” ўлдирилдими?!
Балки бу террорчилик ташкилотининг иккита бир хил “орттирилган исмли” қўмондонлари бўлгандир...
Эслатиб ўтамиз, айрим жаҳон оммавий ахборот воситалари, хусусан сиёсий экспертларнинг фикрича, ИШИДнинг “фаолияти” — айнан уни яширинча ҳам молиявий, ҳам маънавий (кўрсатма бериб) томондан қўллаб-қувватлайдиган махфий ҳарбий кучлар учун муҳим.