...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда яна бир шаҳар ИШИД бошқарувидан озод этилди


15:34, 18.06.2018 Олам
 2 009

Урушда сўнгги икки йилда вазият кескин ўзгарди.

Суриялик курдлар Сурия ва Ироқ чегарасидаги Ал-Ҳасаке районини “Ислом давлати” (ИШИД) террорчилик гуруҳи бошқарувидан озод қилдилар.
 
“Сурия демократик кучлари” (СДК) олиб борган қақшатгич жанглар натижасида Ад-Дашиша шаҳри жангарилардан тозаланган. Таъкидланишича, шаҳар ИШИДнинг Сурия ва Ироқда мағлуб этилгандан сўнг охирги йирик қароргоҳи эди.
 
“Сурия демократик кучлари” аскарлари террорчилар тирик қалқон сифатида фойдаланган одамларни ҳам озод қилганлар.
 
Маълумот учун, Ал-Ҳасакени озод қилиш учун ҳарбий амалиётлар жорий йил июнь ойи бошидан бери олиб борилаётган эди.
 
Суриядаги урушда сўнгги икки йилда вазият кескин ўзгарди. Мамлакат ҳудудидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг асосий кучлари йўқ қилиниб, террорчилар назоратидаги йирик шаҳарлар озод этилди. Ҳозирда террорчилар ўрнашиб олган қишлоқ, шаҳарчалар озод қилинмоқда. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!