Авиазарбалар Алеппо шаҳрининг оппозицион кучлар назорат қиладиган ҳудудларига берилган.
Ал Қудс шифохонасига қилинган ҳужум оқибатида бир нечта тиббиёт ходимлари ва беморлар ҳалок бўлди. Мазкур шифохона жойлашган ҳудуд оппозиция томонидан назорат қилинади.
Қутқарув ходимлари вайроналар орасидан ҳалок бўлганларнинг жасадини ва тирик қолган одамларни олиб чиқмоқдалар, дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтанинг жума кунидан буён Алеппонинг оппозиция назорат қиладиган ҳудудларига ҳаводан берилаётган зарбалар натижасида 100 киши қурбон бўлди.
Суриянинг асосий оппозицион гуруҳи – Олий музокаралар қўмитаси (HNK) ҳукумат шу тақлидда ҳаракатларни давом эттирса ва вазият ўнгланмаса, сулҳ тузиш бўйича кетаётган музокараларни бойкот қилишини айтди.
Ҳукумат кучларининг Алеппода оппозицион кучларга қилаётган ҳужумлари туфайли HNK ўтган ҳафтада расмий музокараларни тарк этди.