...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда урушнинг охири кўриниб қолди


16:16, 08.05.2018 Олам
 5 482

Ҳукумат аста-секинлик билан бўлсада мамлакатни бирлаштирмоқда.

Сурияда 2011 йилдан бери турли гуруҳлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар давом этиб келаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу урушда 2014 йилдан буён ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи асосий рол ўйнаб келди.
 
Аммо охирги икки йил ичида вазият кескин ўзгарди. ИШИДнинг асосий кучлари яксон қилиниб, эгаллаб турган ҳудудлари қайтариб олинди. Сурияни ташлаб чиққан ИШИД жангариларининг асосий қисми Афғонистондан қўним топди.
 
Ҳозирда Сурияда мамлакатнинг турли ҳудудларидан “Жаиш ал-ислом”, “Аҳрор аш-Шом”, “Таҳрир аш-Шом” ва “Файлак ар-Раҳмон” каби террорчи ва мухолифат гуруҳларини чиқариб юбориш давом этмоқда. Ҳукумат аста-секинлик билан бўлса-да мамлакатни бирлаштирмоқда.
 
Мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳрининг жанубий даҳаларини ташлаб чиқаётган “Жаиш ал-Ислом” гуруҳи жангарилари мингга яқин ўқотар қуролларни топширганлар. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Маълумот ўрнида, Шарқий Қаламунда 5 минг радикал исломчилар ихтиёрий равишда қуролларини топширганлар.
 
Шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган “Хомс” ҳудудида ҳам жангариларнинг қурол ва ҳарбий техникаларини ҳукуматга топшириш жараёни давом этмоқда.
 
Узоқ жанглардан кейин қайтариб олинган Шарқий Ғута районида эса, таъмирлаш, қайта тиклаш ишлари, шу билан бирга, йўллар ва вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Шарқий Ғута 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!