...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда террорчиларнинг ўзбекистонлик қўмондони йўқ қилинди


16:21, 02.08.2018 Олам
 8 189

Ташкилот етакчиларига ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

Куни кеча Суриянинг шимолий-ғарбидаги Идлиб вилоятида “Ҳайят Таҳрир аш-Шом” террорчилик ташкилотининг бир нечта қўмондонлари ўлдирилди. Уларнинг орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.
 
Ташкилотнинг бош қўмондони Миср фуқароси Абу Бакр ал-Мисри Идлиб-Саракиб йўлида ўлдирилган. Ал-Ёқубия-Жиср ал-Шуғур йўлида ҳарбий тайёргарликка жавобгар бўлган Ўзбекистон фуқароси Абу Ислом ал-Ўзбеки йўқ қилинган. Вилоят жанубидаги Балюн шаҳрида ташкилотнинг дала қўмондони Абу Хамам ал-Туркмани автомобилда кетаётганда тузоққа тушган ва ўлдирилган.
 
Ташкилот етакчиларига ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. “Ҳайят Таҳрир аш-Шом” террорчилик гуруҳи бу ишда расмий Дамашқнинг қўли бор деб ҳисоблаяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Ҳайят Таҳрир аш-Шом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!