...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда ўт очишни тўхтатиш сулҳидан сўнг қурбонлар сони кескин камайди


14:11, 22.03.2016 Олам
 2 585

БМТнинг маълумотларига кўра, 2011 йилдан бери Сурияда 470 минг одам қурбон бўлди, 1,9 миллион киши жароҳат олди.

Сурияда урушаётган томонларнинг ўт очишни тўхтатиш келишуви бошлангандан буён қурбонлар ва жароҳат олганларнинг сони кескин камайди. Бу ҳақда Латакия ҳарбий шифохонаси бошлиғи генерал Исмоил ал-Атраш маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, Сурияда 2011 йилдан бери давом этиб келаётган можаролар натижасида 470 минг одам қурбон бўлган ва 1,9 миллион киши жароҳат олган.

“Сўнгги ҳафтада жароҳат олиб келадиган беморлар сони аввалгига қараганда камайди. Шуни айтиш мумкинки, биз дам олмоқдамиз. Тўрт йил давомида биринчи марта эркин нафас оляпмиз. Агар фоизда ҳисоблайдиган бўлсак, жароҳат олиб келадиганлар 50 фоизга камайди”, – дейди ал-Атраш.

Генералнинг айтишича, Латакиядаги ҳарбий госпиталга нафақат Латакиядан, балки бутун Суриядан, шу жумладан, Алеппо, Хама, Хомс ва Идлиб вилоятларидан беморлар келади. Ўт очишни тўхтатиш келишувига қадар бир ҳафтада 15-20 нафаргача жароҳат олган одамлар келарди, энди эса уларнинг сони анча камайган.

Эслатиб ўтамиз, Сурияда ўт очишни тўхтатиш сулҳи 27 февраль соат 00:00да бошланган эди. Вақтинчалик сулҳ ДАИШ, “Жабаҳат ан-Нусра” каби террористик ташкилотларга тааллуқли эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия ДАИШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!