Жангарилар одамлардан озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олиш орқали райондаги вазиятни янада қийинлаштирмоқдалар.
Сурияда инсонпарварлик ёрдамини етказиш бошланганига 1 ҳафта бўлди.
Маълумотларга кўра, БМТ ва Инсонпарварлик ташкилотлари ҳудудларга ёрдам беришда жангарилар томонидан ўққа тутилмоқда.
Шарқий Ғутада жангарилар сунъий равишда гуманитар аҳволни мураккаблаштирмоқдалар, деб хабар беради “ТАСС” ахборот агентлиги.
“Жангарилар инсонпарварлик йўлагидан ўтишга рухсат берувчи, Урушаётган тарафларни яраштириш маркази варақасини тортиб олиш мақсадида тинч аҳоли уйларида тинтувлар ўтказмоқда”, деб хабар беради марказ генерал-майори Владимир Золотухин.
Шунингдек, жангарилар одамлардан озиқ-овқат маҳсулотларини тортиб олиш орқали райондаги вазиятни янада қийинлаштирмоқдалар”, дейди у.
Варақадаги қўлланмага кўра, инсонпарварлик йўлагидан ўтувчи одам бир қўлида варақани баланд ушлаб, иккинчи қўлида боласини кўтариб олиши керак. Бу чоралар йўлакдан қуролли жангарилар ўтишини олдини олиш учун қўлланмоқда.
Золотухиннинг сўзларига кўра Шарқий Ғута районига 100 мингдан ортиқ варақа ташланган.
Эслатиб ўтамиз, Сурия ҳукумати қўшинлари 20 февралда Шарқий Ғутани террорчилардан тозалаш амалиётини бошлаганини хабар қилган эдик.