Суриядаги тартибсизликларга ҳукуматниг ўзи барҳам бермоқчи.
Бугун, 28 февраль куни Шарқий Ғутада Сурия ҳукумати қўшини террорчи кучларга қарши ҳал қилувчи жангларда ғалаба қозонди.
Ҳарбийлар Шарқий Ғутадаги Ҳавш ал-Даваҳири ҳудудида жангариларни қамалга олиб, таслим қилишга эришган.
Маълумот ўрнида, Сурия ҳукумати жойлашган пойтахт Дамашққа хавф солувчи энг йирик террорчи гуруҳлар Шарқий Ғутада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурия армияси террорчиларга қарши курашиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш мақсадида Шарқий Ғута ҳудудига кирганини хабар қилган эдик.