...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия қўшинлари Исроил чегарасига яқинлашди


17:19, 18.07.2018 Олам
 3 832

Сурия армияси мамлакат жануби-ғарбидаги Даръа вилоятига юришини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Авалроқ, Сурия Араб Республикасининг ҳукумат қўшинлари Даръа вилоятида етти йилдан бери уруш гирдобида қолаётган Тофас шаҳрини террорчилардан қайтариб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сурия армияси мамлакат жануби-ғарбидаги Даръа вилоятига юришини муваффақиятли давом эттирмоқда. Улар стратегик аҳамиятга эга Ал-Ҳарра тепалигини эгаллаган. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Тепаликни эгаллаб турган “Таҳрир аш-Шом” ва “Сурия озодлик армияси” жангарилари қуролларини топширишга рози бўлган.
 
Тинчлик жараёнида иштирок этишдан бош тортган юзлаб жангариларга оилалари билан Сурия ҳудудини тарк этишлари учун автобуслар берилган.
 
Куни-кеча Хельсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Сурия масаласини муҳокама қилганди.
 
“Сурияда террорчилар бутунлай йўқ қилиниб, жанубий Даръа вилояти ҳукумат назоратига ўтгач, вилоятнинг Жўлон тепалиги ҳудудидаги Исроил билан чегара қисмидаги вазият 1974 йилдаги келишувга тўла мос бўлиши керак”, деган Владимир Путин.
 
Исроил 1974 йилдаги келишувни ҳурмат қилишини билдирган, бироқ, чегарасига яқин жойда Эрон иттифоқчиси бўлган “Ҳизбуллоҳ” террорчилик гуруҳининг мавжуд бўлишидан ташвишда эканини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!