Латакияда уюштирилган ҳужум натижасида оппозициянинг уч жангчиси ҳалок бўлган
Озод Сурия армияси (ОСА)нинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат тўртда (Тошкент вақти билан 08: 00да) Латакия вилоятидаги Жабаль-Туркман аҳоли пунктида уюштирилган ҳужум оқибатида ОСАнинг уч нафар жангчиси ҳалок бўлган, дейилади телеканал хабарида.
“Ал-Арабийя” телеканали Сурия ҳарбийларидан бўлган воқеа юзасидан маълумот олиш ҳозирча иложсиз эканлигини таъкидлаб ўтди, дейди “Интерфакс”.
Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режими Дамашқ вақти бўйича ярим кечада кучга кирди. Оппозицион гуруҳларнинг юзга яқини ўт очишни тўхтатиш келишувини ёқлаб чиқди. Мазкур режим террористик ташкилотлар деб тан олинган ДАИШ ва “Жабаҳат ан-Нусра” гуруҳларига тааллуқли эмас.
“Интерфакс”нинг хабар беришича, 27 февраль куни Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши мамлакатнинг катта қисмида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режимига амал қилинаётгани ҳақида маълум қилган.