Янукович ўтган йилнинг 5 декабрь куни судда сўнгги сўзини айтиши керак бўлган.
Ҳукмни судья Максим Титов ўқиб эшиттирган. Бу ҳақда “Українськi Новини” хабар берди.
“Айбланувчи айбига иқрор бўлмаган бўлса-да, суд гувоҳлар кўрсатмасини тинглаб, экспертлар фикрларини ўрганиб, айбловчи ва ҳимоячининг далилларини баҳолаган ҳолда айбланувчини Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми (давлатга хиёнат), 27-модданинг 5-қисми (агрессив уруш олиб боришга шериклик қилиш) билан айбдор деб топди”, деган судья.
Таъкидланишича, Янукович ўтган йилнинг 5 декабрь куни судда сўнгги сўзини айтиши керак бўлган. Аммо у билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган.
Шу билан бирга, Украина Бош прокуратураси Виктор Янукович Интерполнинг халқаро қидирув рўйхатига тушганини таъкидлаб келади.
Виктор Янукович 2014 йилда Украинада сиёсий инқироз юзага келгунга қадар мамлакат президенти бўлган. Инқироз бошлангач, у давлатдан чиқиб кетишига тўғри келган.