Хитой раҳбарининг исми Мао Цзэдун ва Дэн Сяопинлар сингари партия низомига киритилди.
Партия кенгаши пленумида Марказий Кенгаш сиёсий бюросининг янги таркиби сайланган бўлиб, унинг таркибида 25 нафар сиёсатчилар фаолият юритади. Улардан фақат бир нафари аёл киши экани хабар қилинди.
Партия низомига Си Цзиньпиннинг исми ҳам киритилиши — ушбу шахсни Мао Цзэдун ва Дэн Сяопин сингари Хитой раҳбарларига қаторига қўйилиши билан тенглаштирилганини англатади.
Си Цзиньпин ўз лавозимида 2012 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. У Хитой Коммунистик партияси собиқ раиси Ху Цзиньтаонинг ўрнини эгаллаган эди.
Маълумотларга кўра, Хитой Коммунистик партияси етакчиси фақатгина икки марта давлат раҳбари сифатида сайланиши мумкин. Унинг ваколат муддати беш йилни ташкил этади.