...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров: “АҚШ Сурияни бўлиб ташлаш тарафдори”


17:31, 15.01.2018 Олам
 2 857

Халқаро ҳуқуқ ва институтларнинг ўзини оқламагани натижасида, барча давлатлар ўзларининг ҳарбий кучларини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Бугун Россия Ташқи  ишлар вазири Сергей Лавров 2017 йил якунларига бағишланган матбот анжумани ўтказди ва халқаро аҳволнинг ҳозирги ҳолатига баҳо берди.

Россия Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, халқаро ҳуқуқ ва институтларнинг ўзини оқламагани натижасида, барча давлатлар ўзларининг ҳарбий кучларини оширишга ҳаракат қилишмоқда. Буни улар, “ҳозирги шароитда ўзларининг мустақиллигини сақлашнинг ягона воситаси сифатида кўришмоқда”.
 
Лавров АҚШ маъмуриятининг Эрон билан ядровий дастур борасидаги тутган позициясини ҳам қаттиқ танқид остига олди. АҚШнинг бу борада бу тутган йўли барқарорликка олиб келмайди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обамага нисбатан қатъий ва собитқадамлик билан ташқи сиёсат олиб бормоқда. АҚШнинг Суриядаги хатти-ҳаракатини давлатни бўлиб ташлашга йўналтирилган, деб баҳолади.
 
Сиёсатчи ўз сўзида Украина масаласига ҳам тўхталиб ўтди ва “Россия Қримда ўтказилган референдумдан кейинги Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши”ни билдирди. 
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Украина Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!