...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саёҳат учун энг яхши шаҳар номи маълум бўлди


11:24, 13.12.2017 Бу қизиқ
 3 783

Аргентинага ташриф буюрадиган саёҳатчиларнинг 80 фоизи айнан Жужуй шаҳрига боришади.

National Geographic саёҳат учун энг яхши шаҳарлар номини эълон қилди. Рўйхатдан 2018 йилда саёҳат қилиш учун энг гўзал ва энг яхши, хавфсиз бўлган 10 та шаҳар номи ўрин олган.
 
“National Geographic” нашрига кўра, тақдим этилган шаҳарларда нафақат саёҳат қиласиз, балки табиатнинг ажойиб манзаларидан завқ олиш ҳамда тарихий обидалар билан ҳам танишиш мумкин.
 
Масалан, рўйхатда биринчи ўринга қўйилган Эфиопиянинг Харэр шаҳрида 147 мингдан сал қўпроқ кишилар истиқомат қилишади. Шаҳар сув сатҳидан 1847 метр баландликда жойлашган. Асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган бу шаҳарда, январь ойида ҳам ҳарорат 18 даражадан паст бўлмайди.
 
Иккинчи ўринга қўйилган Аргентинанинг Жужуй шаҳри Чили ва Боливия давлатлари билан чегарада жойлашган. Асосан тоғ ва ўрмонлардан иборат бу шаҳарда ҳавонинг тозалиги энг муҳим жиҳатлардан биридир. Аргентинага ташриф буюрадиган саёҳатчиларнинг 80 фоизи айнан Жужуйга боришади.
 
Рўйхатнинг қолган ўринларидан Грузиянинг Тбилиси, Австралиянинг Сидней, Мексиканинг Оахака, Австриянинг  Вена, Швециянинг Мальме, Ирландиянинг Дублин, Чилининг Мадагаскар шаҳарлари жой олишган. 
Назокат Зокирова

Теглар:Саёҳат Энг гўзал шаҳар National Geographic 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!