...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайфулло Соипов “Uber” такси хизмати ҳайдовчиси бўлганлиги аниқланди


12:45, 01.11.2017 Олам
 4 425

Айни вақтда у такси хизмати дастурида блоклаб қўйилди. “Uber” такси хизмати компанияси полиция билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Нью-Йоркда теракт содир этганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг “Uber” такси хизматида ҳайдовчи бўлиб ишлаганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “CBS News” телеканали хабар бермоқда.
 
“Uber” томонидан берилган хабарга кўра, Сайфулло Соипов биографик маълумотлар текширувидан ўтган. Айни вақтда у такси хизмати дастурида блоклаб қўйилди.
 
Компания полиция билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Манхэттенда кичик юк ташувчи автомобиль велойўлакка чиқиб кетган ва катта тезликда бир неча кишини уриб юборган. Кейин эса мактаб машинасига урилган. Пикап ҳайдовчиси полиция томонидан қўлга олинган.
 
Қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилмоқда. 29 ёшли Сайфулло Соипов 2010 йилда АҚШга кўчиб кетганлиги маълум қилинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сайфулло Соипов ҳақидаги маълумотларни текшириш учун тегишли тартибда иш бошлаган
Дурдона Расулова 

Теглар:Сайфулло Соипов Ўзбекистонлик фуқаро АҚШдаги Теракт Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!