...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили қамоққа олинди


09:00, 09.12.2017 Олам
 3 333

Украина полицияси Михаил Саакашвилини Киев шаҳрида, дўстининг хонадонида ҳибсга олган ҳамда Украина Хавфсизлик хизматининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирган.

Аввалроқ, Украинада президент Петр Порошенко ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўртасида бўлиб ўтаёгани зиддиятлар тўғрисида хабар берган эдик.

Ёдингизда бўлса, Украина Бош прокуратураси Михаил Саакашвилини ҳибсга олиш тўғрисида санкция берган эди. Шу санкцияга асосан, кеча кечқурун маҳаллий вақт билан соат 22.00 да Украина полицияси Михаил Саакашвилини Киев шаҳрида, дўстининг хонадонида ҳибсга олган ҳамда Украина Хавфсизлик хизматининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирган. Саакашвилини қўлга олиш жараёнида тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган.

 Саакашвилини адвокатлари иштирокида тергов қилишган. Дастлабки тергов ишларидан кейин, Саакашвили “жиноий ташкилотларнинг ишларига кўмаклашиш ва уларнинг жиноий фаолиятини яшириш”да гумонланмоқда. Украина Бош прокуратураси Михаил Саакашвилига нисбатан электрон браслет тақиш шарти билан, уй қамоғи эҳтиёт чорасининг белгиланишини сўраган. Украина ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Саакашвилини 72 соат мобайнида ушлаб туриши, 60 соат давомида судга олиб чиқиш учун имконияти бор.

УХХнинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб,автобуслар билан ўраб олинган ҳамда қўшимча кучлар жалб қилинган. Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, Саакашвили муддатсиз очлик эълон қилган. Унинг адвокати Руслан Чернолуцкийнинг айтишича, унга нисбатан “60 суткалик қамоққа олиш” чораси кўриладиган бўлса, у қаттиқ тартибда очликни давом эттиради.

Ҳозирча у ўзини мажбурлаб овқатлантиришдан бош тортган. Адвокат, шунингдек, Саакашвилининг соғлиги ёмонлашгани учун дўстиникига боргани, қўлга олиш жараёнида эса қон босими ошиб кетганини таъкидлаган. Дастлабки тергов давомида Саакашвилининг ёнида, шифокорлар ҳам тўрт соат давомида бирга бўлишган.

Шунинг учун ҳозир, унинг аҳволи унчалик яхши эмас. Саакашвили ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, тергов натижаларига кўра унга нисбатан сурилган айбловларга ҳамда расмийларнинг тарғиботларига ишонмасликка, чақирган. Баёнотда, унинг “уюштирилган ишларга умуман алоқаси йўқ”лигини таъкидлаган ҳамда турмуш ўртоғидан ўзининг жамоатчилик вакили бўлишини илтимос қилган. Адвокатнинг фикрига кўра, унга нисбатан сурилган “барча айбловларнинг асоссизлигини жуда ҳам осон исботлаш мумкин”. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Порошенко Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!