...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядан суриялик болалар учун совға жўнатилди


11:22, 19.12.2016 Олам
 2 514

“Россия болаларидан – Сурия болаларига” номли акция давомида тўпланган совға миқдори 40 тоннадан ортиқни ташкил қилади.

Россия ҳарбий-транспорт самолётлари Суриядаги Хмеймим авиабазасидаги болаларга 40 тоннадан зиёд совға етказиб берди. Бу совға Россияда ўтказилган “Россия  болаларидан – Сурия болаларига” номли акция давомида тўлдирилди. Бу ҳақда “Interfax” хабар бермоқда.
 
Россиянинг барча ҳудудларидан болалар йўллаган совғалар юк машиналари орқали Чкалов аэродромига етказилди. У ердан совғалар Сурияга жўнатилди, дейилади хабарда.
 
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, яқин кунларда босқинчилардан бўшатилган Алеппо шаҳри болаларига ҳам совғалар олиб борилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия-Сурия Янги йил совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!