Ўз фарзандини, ҳатто, ўлик ҳолатда бўлса ҳам кимсасиз жойга ташлаб кетган онани қидириш ишлари бошланган.
Бугун, 2 январь куни Москва вилоятидаги Сергиев Посад шаҳридаги хоккей майдонларидан бирида йўргакланган қизалоқ мурдаси топилди. Бу ҳақда “Life.ru” нашри хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари боланинг Янги йил кечасида туғилганини аниқлашди.
Ушбу ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда. Бу орқали қизалоқнинг қандай қилииб вафот этгани аниқланади. Ҳозир икки тахмин мавжуд: туғилишидан аввал нобуд бўлган ёки совуққа ташлаб кетилгани учун вафот этган.
Ўз фарзандини, ҳатто, ўлик ҳолатда бўлса ҳам кимсасиз жойга ташлаб кетган онани қидириш ишлари бошланган.