...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио-де-Женейро: “Жаҳаннамга хуш келибсиз”


10:57, 29.06.2016 Олам
 4 060

Шаҳар полициячилари иш шароитидан норози, бу ҳам етмагандек Зика вируси хавфи ошиб бормоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали ғалати бир сурат тарқалди, унда Бразилия фавқулодда вазият хизмати ходимлари Олимпиада-2016 мусобақалари арафасида Рио-де-Женейро шаҳрига келаётган саёҳатчиларни аэропортда “Жаҳаннамга хуш келибсиз” ёзуви билан кутиб олишмоқда. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.
 
Мазкур сурат Бразилия Олимпиада ўйинларини ўтказишга тайёр эканлигини шубҳа остига қўймоқда. Чунки мамлакатда Зика вирусининг кенг тарқалгани катта муаммоларни келтириб чиқариши тахмин қилинмоқда. Суратда яна қуйидаги ёзувларни кўришимиз мумкин: “Полиция ва ўт ўчирувчилар кафолат бермайди, Рио-де- Женейрога келувчилр хавфдан ҳоли бўлмайди”
 
Бу ҳам етмагандек,  аэропорт ташқарисида  “Хуш келибсиз,  бизда шифохоналар йўқ! ” ёзуви ҳам бор.
 
27 июнь куни, 300дан ортиқ полиция ходими намойиш ўтказди.  Улар иш ҳақининг тўланмаётгани ва меҳнат шароитининг ёмонлигидан шикоят қилдилар.  Баъзилар, ҳаттоки, иш учун керакли асбоб-анжомлар олмаётганини ва автомобилга ёқилғи берилмаётганини айтиб ўтган.
 
“Полиция маҳкамаларида принтер учун қоғоз ёки сиёҳ йўқ.  Тозалаш учун ҳеч ким йўқ, баъзи маҳкамаларда сув таъминоти йўқлигидан ҳожатхоналар ишламаяпти”, дейди шаҳар полицияси ходимларидан бири. 
 
Бошқа бир полиция офицерининг сўзларига кўра, баъзи полиция маҳкамаларида беш ойдан буён маош берилмаган. 
 
“Мен Олимпиада ўйинларига қарши эмасман, аммо ҳақиқий вазиятни кўрсатишимга тўғри келади. Агар керакли қадамлар ташланмаса, Олимпиада мусобақаси барбод бўлиши мумкин”,  дейди О.Глобо исмли полиция ходими.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бразилия Олимпиада-2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!