Ушбу ҳужум сабабчилардан бири сифатида Россия кўрсатилмоқда.
Ўтган ҳафта Суриянинг Шарқий Ғута воҳасидаги Дума шаҳарчаси ҳудудида ҳукумат кучлари террорчиларга қарши кураш чоғида кимёвий қурол – газдан фойдалангани хорижий ОАВда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жумладан, АҚШ ҳукумати Суриянинг бу ҳужумлари Россия томонидан рағбатлантирилган, деган тахминни илгари сурди.
Таъкидлаш керакки, мазкур кимёвий ҳужум натижасида 70 дан ортиқ тинч аҳоли заҳарланиб вафот этган эди. Аммо ҳукумат ҳужумларда кимёвий қуролдан фойдаланганини рад этмоқда.
Ўз навбатида, Россия ҳам бунга алоқаси йўқлигини билдирди.
Бугун, 14 апрель куни тонгда Башар Асад ҳукуматининг Шарқий Ғутада тинч аҳолига кимёвий қурол қўллаганига жавобан АҚШ, Франция ва Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучларининг ҳужумлари бошланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар қилмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Сурияга қарши урушни эълон қилган заҳоти пойтахт Дамашқда катта портлашлар содир бўлди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ҳам бу ҳаракатга қўшилганини маълум қилиб, ўз кучларини Сурияга сафарбар этди.
Шу тариқа АҚШ бошчилигидаги Сурияни бомбардимон қилиш бўйича ҳарбий каолиция шакллантирилди.

Икром Раҳмон