Видеодан кўриниб турибдики, чақалоқнинг дунёга келганига кўп бўлмаган. Ҳатто, унинг киндиги ҳам кесилмаганди.
Эркак йиғи овози уйнинг орқа тарафидаги ҳожатхона томондан келаётганини пайқади. Ҳожатхонага кириши биланоқ унинг кўзи кавланган чуқурга тушди. Таассуфки, чуқурга янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилганди.
Молдагали Оринбасаров арқон топиб, унинг учига илгич боғлади ва гўдакни чуқурдан чиқариб олди. Не кўз билан кўрсинки, чақалоқ полиэтилен қоп ичига солиниб, ҳожатхона қувурига ташланган экан.
“Мен зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини чақирдим”, дейди кўрганларидан ҳайратга тушган Молдагали.
Ҳозирда қизалоқ туман перинатал марказига жойлаштирилган. Ўз жигарбандини ваҳшийларча ўлим билан юзма-юз ташлаб кетган онани топиш учун катта куч сафарбар этилди.
Қизалоқнинг оғирлиги 3,80 килограммни, бўйи эса 52 сантиметрни ташкил этади. Унинг саломатлиги доимий назорат остида, айни дамда унинг аҳволи рисоладагидек. Қизалоқ она сути ўрнига махсус бўтқани истеъмол қиляпти.