БМТ қочоқлар бўйича Олий комиссариатининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида 440 мингдан ортиқ суриялик ўз уйларига қайтиб келган.
БМТ қочоқлар бўйича Олий комиссариатининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида 440 мингдан ортиқ суриялик ўз уйларига қайтиб келган.
Уларнинг кўпчилиги, мамлакатда ташкил қилинган вақтинчалик лагерларда истиқомат қилишган. Шу билан бирга, бошқа давлатлардан қайтиб келганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
Уларнинг ўз ватанига қайтиб келишининг сабаби турлича: кимдир Яқин Шарқ давлатларида ишга ёлланишдаги камситилишлардан, кимлардир эса, Европа давлатлари тилини ўзлаштиролмаслик ҳамда турмуш тарзи, маданиятини қабул қилолмаганидан қайтиб келган.
Қочоқларнинг энг катта қисми чегарадош давлатларнинг чегараолди ҳудудида жойлашган эди. Шунинг учун, бу давлатлар ҳам қочоқларнниг ўз давлатига тезроқ қайтиб кетишидан манфаатдордир. Чунки, маълум бир ҳудудда кўп аҳолининг жойлашиши ҳам ижтимоий таранглик вазиятини юзага келтириши мумкин.
Энг асосий яна бир сабаб, Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳининг мамлакатдаги фаолиятига, деярли барҳам берилганидир.