57 ёшли ота 3 нафар қизи бор бўлган уйга пичоқ билан кирган.
Бугун, 30 июль куни Москва шаҳрининг Алтуфьев кўчасидаги хонадонлардан бирида фожиа содир бўлди. Натижада бир киши ҳалок бўлган.
57 ёшли Михаил Х. 19, 18, 17 ёшли уч нафар қизи бўлган уйга кириб пичоқ билан уларга таҳдид қилган. Қизлар отасидан пичоқни олиб қўйгунча, қизлардан бири яраланган.
Кенжа қиз отасига бир неча марта пичоқ билан зарба берган. Натижада ўз қизларига таҳдид қилмоқчи бўлган ота воқеа жойида вафот этган. Жабрланган қиз оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Эркакнинг уйида тинтув ишлари олиб борилганда травматик тўппонча, ов қуроли ва ўқ дорилар, пневмотик тўппонча, сигналли револьвер топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак наркотик моддаларни истеъмол қилган. Бундан ташқари, у қизларини зўрлаган бўлиши мумкинлиги айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Суннатилла Абдуллаев