Махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинган икки нафар шахсга нисбатан Қирғизистонга чегара бўлган давлатда қидирув эълон қилинган эди.
Мамлакатда ўтказилган аксилтеррор операциялари давомида Бишкекда икки нафар шахс қўлга олинди. Улар 1992 йилда туғилган Ж.Ф ва 1966 йилда таваллуд топган А.Б эканлиги аниқланди, дейилади хабарда.
Тергов давомида шу нарса аниқландики, қўлга олинган шахсларга нисбатан Қирғизистонга қўшни бўлган давлатлардан бирида расмий қидирув эълон қилинган. Бу икки шахсга қарши жиноий иш қўзғатилди. Уларга биринчи навбатда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик айби қўйилмоқда.
Хабарда ёзилишича, ҳозирги кунда Сурия ва Ироқ ҳудудида фаолият олиб бораётган террористик ташкилотлар таркибида 500дан ортиқ қирғизистонлик бор. Ҳозирда Қирғизистонда янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режаси мавжуд. Унга кўра, чет элда террористлар таркибида ҳарбий ҳаракатларда қатнашадиган шахсларни фуқароликдан маҳрум этилади.