Турли ижтимоий тармоқлар орқали бирлашган бу босқинчилар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги маълум қилинди.
Ўш шаҳри суди матбуот котиби март ойида мамлакат ҳудудида қўлга олинган террорчилар “Босқинчилик”, “Бир қатор ноқонуний қуролли ҳаракатларда иштирок этгани учун”, “Терроризмни молиялаштириш” бандлари билан айбланиб, 10 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Қўлга олинган жангарилар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлигини хабар қилаётган “Интерфакс” агентлиги унинг 18 йиллик жазони кучайтирилган тартибдаги колоннада ўтказиши ҳақида маълум қилди.
Тергов давомида ИШИДнинг бу тўрт нафар аъзоси ижтимоий тармоқлар, хусусан, “WhatsApp” мессенжери ва “Одноклассники” сайти орқали танишиб, шу тариқа жангари гуруҳ тузилгани аниқланди. Улар чет элда тўпланишган, у ердан Ўш шаҳрига юборилган. Режа бўйича, улар Ўш шаҳрида ўзлари “ғайридин” деб билган 5 кишини ўлдиришлари, бундан ташқари, Сурияда террорчиликни молиялаштириш учун бир қатор босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишлари зарур эди.