Олим Арифов шу вақтга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4 та ўйинда комиссар сифатида ишлади.
Олим Арифов шу вақтга қадар Коста-Рика – Сербия, Дания – Австралия, Россия – Уругвай ва Сенегал – Колумбия учрашувларида ишлаганди.
Эндиликда Олим Арифовга 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўйини ҳам топширилди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берган.
Маълумот ўрнида, Мундиалнинг 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўртасидаги учрашув 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.