...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўқитувчилар ойлиги оширилганидан сўнг Янги Зеландияда педагоглар намойишга чиқди


16:07, 15.08.2018 Олам
 6 129

Намойишлар сабабли мамлакатдаги юздан ортиқ мактабларда 400 мингдан ортиқ ўқувчиларга дарслар бекор қилинган.

Янги Зеландияда 29 мингдан ортиқ бошланғич ва ўрта мактаблар ўқитувчилари намойишга чиққан. Бу ҳақда “Radio New Zealand” радиоси хабар бермоқда.
 
Намойишчилар синфлардаги ўқувчиларнинг миқдорини камайтириш ва ойлик иш ҳақини оширишни талаб қиляпти, дейди “New Zealand Educational Institute” (NZEI) касаба уюшмаси матбуот хизмати.
 
Намойишлар сабабли мамлакатдаги юздан ортиқ мактабларда 400 мингдан ортиқ ўқувчиларга дарслар бекор қилинган.
 
Янги Зеландия Бош вазири Жасинд Ардерн таълим тизимини ислоҳ қилиш вақти келганлигини ҳамда намойишчиларнинг талабларини бажариш зарурлигини айтиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан  янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Санжар Жўра

Теглар:Жасинд Ардерн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!