...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон OPEC’га кузатувчи бўлиб кирди


11:49, 08.12.2018 Олам
 1 640

Суҳайл ал-Мазруъи Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияга ҳам қўшилишига умид билдирган.

Аввалроқ, OPEC мажлиси нефть қазиб чиқариш ҳажмини қисқартириш бўйича ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан ҳамкорликдаги келишув OPEC+ юзасидан бир тўхтамга келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
OPEC мажлисида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруъи Ўзбекистон, Чад ва яна қатор мамлакатлар ташкилотга кузатувчи сифатида қўшилганини маълум қилган.
 
“Мен бугун бизга кузатувчи сифатида қўшилган “OPEC бўлмаган” ишлаб чиқарувчиларга миннатдорлик билдиришни хоҳлайман. Булар Чад, ЖАР, Ўзбекистон, шунингдек, Африка ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси”, деган Суҳайл ал-Мазруъи.
 
Суҳайл ал-Мазруъи Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияга ҳам қўшилишига умид билдирган.
 
Маълумот учун, OPEC’га таъсисчилардан ташқари 15 мамлакат (Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Қатар, Конго Республикаси, Кувайт, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Эквадор, Экваториал Гвинея) аъзо ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Қатар 2019 йилдан ташкилотдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-ОПЕК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!