...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?


14:01, 20.02.2017 Бу қизиқ
 6 329

Ҳафта давомида Ўзбекистон сарҳадлари бўйлаб кузатилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этамиз.

Ўтган ҳафта охири Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво кузатилди. Қор ёғиб, ҳароратнинг кескин тушиб кетиши қанча давом этади, деган савол кўпчиликни ўйлантираётгани табиий.
 
Ушбу ҳафта, 20-27 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли ёғингарчилик кузатилмайди. Баҳлорга яқинлашганимиз сари кунлар ҳам илиқ бўлиб бормоқда. Ёмғирпўшга эса дам бераверинг.
 
Ўзбекистон вилоятларида душанба куни ҳаво булутли бўлиб, қуёш чиқади. Биз эса қуёш соғиндик! Ҳаво ҳарорати 4-2 даража илиқ бўлади.
 
Лекин, қалин кийимларни йиғиштиришга шошилманг, совуқ шамол эсгани сабабли, уйдан чиққанда, шамоллаб қолмаслик учун қўлқоп ва бўйинбоғ эсдан чиқмасин. Сешанба ва чоршанба кунлардан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, 7-9 даражани билдирмоқда. Куннинг иккинчи ярмида қуёш бир кўриниш бериб ўтиб кетишини ҳисобга олмасак, ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.
 
Пайшанба ва жума кунлари эса ҳарорат даражаси ўзгармаса ҳам, кун давомида тунд ҳаво кайфияти сақланиб туради. Шанба куни қуюқ булутли ҳавода, илиқлик 11-12 даража бўлиши кутилмоқда. Ёмғир ёғмайди. Якшанба ёрқин кун ва 13 даражадаги илиқликни ваъда қилмоқда.
 
Бир кун Тошкентга ташриф буюрган сайёҳ меҳмонхона швейтсаридан: “Айтингчи, ёмғирпўш олайми ё ҳаво очиқ бўладими?”, деб сўрабди. Хизматчи пинагини ҳам бузмай: “Билмадим, жаноб. Мен Тошкентда бор-йўғи 25 йилдан бери яшайман”, деган экан.
 
Ҳафта “Qalampir.uz” сизга яхши кайфият тилаб, ҳар кунги об-ҳаво маълумотларини вилоятлар бўйлаб етказиб беради. Биз ўқувчиларимиз учун қайғурамиз.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ҳафталик об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

oybek
14:31 20.02.2017

yaxshi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!