...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада Сурия масаласи муҳокамаси давом этмоқда


10:20, 24.01.2017 Олам
 1 958

Йиғилиш иштирокчилари бугун журналистлар иштирокида якуний матбуот анжуманини ўтказишади.

Остона шаҳрида Сурия масаласи бўйича ўтказилаётган муҳокамалар 24 январь куни ҳам давом эттирилмоқда. Мазкур йиғилишда Россия, Туркия, Эрон вакиллари ҳамда БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура, шунингдек, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
“Учрашувимиз тикланди, ишимиз давом этади. биз доимгидек руҳан тетикмиз”, деди де Мистура сўзининг аввалида.
 
Суриянинг ҳукумат ва мухолифат вакиллари де Мистура орқали мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилади. Иштирокчилар Сурияда тинчликни ўрнатиш борасидаги келишувга эришишни режалаштиришяпти.
 
Хабарларга кўра, бугунги муҳокамалар ҳам узоқ давом этади. Сабаби Сурияда нотинч вазият ҳукмронлик қилган даврдан бошлаб кўплаб муаммолар юзага келган. Шу сабаб бугунги йиғилиш ҳам 23 январь бўлгани каби кечгача ўтказилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
Маълумотларга кўра, йиғилиш иштирокчилари бугун журналистлар иштирокида якуний матбуот анжуманини ўтказишади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Сурия Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!