...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ола! АҚШда 8-синф ўқувчиси губернатор бўлмоқчи


19:15, 02.04.2018 Олам
 2 984

Мамлакат тарихида шу пайтга қадар ҳеч ким бу ёшда губернаторликка ўз номзодини илгари сурмаганди.

Америкалик 13 ёшли Этан Зоннеборн 8-синф ўқувчиси бўлишига қарамай Вермонт штати губернаторлигига ўз номзодини қўйди.
 
Бу иши билан у мамлакат тарихига кирди. Шу пайтга қадар ҳеч ким бу ёшда губернаторликка ўз номзодини илгари сурмаганди.
 
Вермонт штатининг Бристол шаҳрида яшовчи Зоннеборн Демократик партия аъзоси саналади. У губернаторлик сайловида ғалаба қозониш учун икки босқичда кураш олиб боради. Ҳозирда болакайнинг сайловолди кампаниясидаги фикрлари кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
 
Айниқса, унинг дастуридан қурол билан боғлиқ қонунларни кучайтириш ҳамда уйсизлар муаммосини ҳал қилиш масалалари ўрин олганлиги вермонтликларга маъқул.
 
Маълумки, Америкада ҳар бир штатнинг ўз қонунлари бор. Вермонт штати қонунчилигида губернатор бўлиш учун ёшга доир алоҳида чегара белгиланмаган.
 
Демак, Этан Зоннеборн сайловда ғалаба қозониб, мамлакат тарихида энг ёш губернатор бўлиши ҳеч гап эмас.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Этан Зоннеборн Вермонт штати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!