...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одамлар кун келиб, китлар билан сув тубида қолиш бўйича баҳслашиши мумкин


19:01, 31.03.2018 Олам
 3 136

Агар биз айтаётган хусусият такомиллаштирилса, одамлар китлар билан сув тубида қолиш бўйича мусобақа ўйнашса ҳам бўлаверади.

Машҳур океанологлардан бири Жак Ив Кусто бир кун келиб одам-амфибия ҳақидаги фантастик ҳикоя ҳақиқатга айланишига ишонар эди.
 
“Сувда яшайдиган одам – хомо сапиенс акватитусни яратиш лозим”, деган эди ўшанда Кусто.
 
Одам-амфибия фандан сунъий жабралар олиши керак. Олимларнинг бу масалани ҳал этишларига шубҳа йўқ.
 
Инсоният оддий ҳақиқатни аллақачон англаб етган: одамларнинг ортиб бораётган эҳтиёжларини шундоқ ҳам кам бўлган қуруқлик ҳисобидан қондириб бўлмайди. Бу бизни чексиз бойликлар яширинган уммонлар тубига тушишга мажбур қилади.
 
Ўзингиз бир тасаввур қилинг: ер юзида одамларнинг сони ҳам, уларнинг эҳтиёжи ҳам ортиб бораверса, бир томондан эса глобал исиш натижасида уммон сатҳи кўтарилиб бормоқда. Оқибати яна қандай бўлиши мумкин?
 
Шундай қилиб, сув остини барибир ўзлаштиришга тўғри келар экан. Хўш, буни қандай амалга ошириш керак? Билганимиз, фақатгина В.Беляевнинг “Одам-амфибия” романи қаҳрамони Ихтиандр сув тубида узоқ муддат қолиши мумкин холос. Моҳир жарроҳ унга акуланинг жабрасини ўрнатган.
 
Кун келиб, бу ҳаёл эмас, инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатга айланса ажаб эмас. Норвегиялик профессор Питер Шоландер айнан шу борада тадқиқотлар олиб бормоқда.
 
– Маълумки, кашалотлар минг метрдан ҳам чуқуроққа тушиб, у ерда бир соатча туриши мумкин. Хўш, бу вақт ичида улар қандай қилиб ҳаётлари давомийлигини таъминлай оладилар? дейди олим.
 
– Кашалотларни ўрганиб, биз шундай хулосага келдик: кашалотлар сув тубидалигида уларнинг мушаклари глюкоза сут кислотага айланганда чиқадиган энергия ҳисобига ишлайди. Бунда анаэроб реакция рўй беради, яъни жараён кислородсиз кечади.
 
Маржон йиғадиган австралиялик ғаввосларнинг қон таркибини ўлчаган Шаландер одам организмида ҳам анаэроб механизм борлигини аниқлади. Сув тубида кўп бўладиган ғаввосларнинг ҳажайраларида сут кислотаси концентрацияси баланд бўлади. Бу дегани, муайян шароитда одам сув остида кислородсиз тура олиши мумкин. Агар ана шу хусусият такомиллаштириб борилса, одамлар китлар билан сув тубида қолиш бўйича мусобақа ўйнашса бўлаверади.
 
Одам-амфибия масаласи билан Нидерландиянинг Лейден университети олими Иоганнес Килетра ҳам шуғулланмоқда. Унинг айтишича, одам ўпкаси жабра вазифасини  бажариши мумкин экан. Бу борада тадқиқотлар давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Одам-амфибия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!