...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Истанбул терактини ўзбекистонлик шахс амалга оширган


09:46, 09.01.2017 Олам
 8 460

Террорчи ҳақидаги илк бора илгари сурилган, яъни унинг миллати ўзбек экани ҳақидаги тахминлар ўз тасдиғини топди.

Янги йил кечаси Истанбул шаҳрининг Reina тунги клубида теракт содир этилгани ҳақида хабар берган эдик. 39 кишининг вафот этишига сабаб бўлган теракт ижрочиси борасида жуда кўп тахминлар илгари сурилганди.
 
Тунги клубнинг камералари орқали теракт содир этган кимсанинг фотосуратлари тарқатилганидан сўнг, қидирув-суриштурив ишлари янада мураккаблашди. Террорчи ҳақидаги илк бора илгари сурилган, яъни унинг миллати ўзбек экани ҳақидаги тахминлар ўз тасдиғини топди.
 
7 январь куни Туркиянинг йирик ОАВлари орқали теракт ижрочисининг исми ошкор этилди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги Reina тунги клубидаги отишмани ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов амалга оширганлигини аниқлади. Бу ҳақда “Newsturk.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Аввалроқ, террорчининг Абу Муҳаммад Хуросоний тахаллуси билан ҳаракат қилганлиги ҳақида маълумот чоп этган эдик. Абдулқодир Машарипов 15 декабрь куни Конья шаҳридан Истанбул шаҳрига автобус орқали етиб борган. Ҳозирча террорчининг қўлга олинганлиги борасида аниқ маълумотлар келтирилмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Истанбул Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!